«Реал» ҳимоячиси Хесус Вальехо ижарадан қайтиб, жамоа таркибида тўп суради.
Қироллик клуби сайти хабарига кўра, 19 ёшли футболчи 7 июль куни «Сантьяго Бернабеу»да мухлисларга таништирилади.
Ўтган мавсумни Вальехо Германия чемпионати вакили бўлмиш «Айнтрахт» клубида ижарада ўтказди. Футболчи бундеслигада 25 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол уришга эришди.
Аввалроқ, Вальехо «Бешиктош»га ўтиб кетган Пепега ўринбосар бўлиши ҳақида хабарлар чиққан эди.