Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Элдор Шомуродов «Краснодар»га ўтишга яқин турибди

Баҳо:
+1 | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Краснодар»га ўтиши мумкин. Краснодарликлар сафини Фёдор Смолов тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини 22 ёшли ўзбек футболчиси тўлдиради.

«Шомуродов – ўзбек футболидаги асосий иқтидорлардан бири. Ўзбекистонда унинг юксак келажагига ишонишмоқда. У тез ўсиб бормоқда ва юлдуз даражасига кўтарилиши мумкин. Шомуродовнинг «Краснодар»га ўтишидан барча томонлар манфаатдор. Ҳозирда трансфернинг деталлари муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда Элдор краснодарликлар сафига қўшилишга яқин турибди. Гап тўлақонли трансфер ҳақида кетмоқда», – деди "Краснодар" вакили.

Шумуродовнинг хизматларига аввалроқ «Рубин» ва «Зенит» қизиқиш билдирганди. Улар кейинчалик сотиб олиш шарти билан ҳужумчини ижарага олишни режалаштиришганди. Аммо «Бунёдкор» раҳбариятини ижара варианти қаноатлантирмади. Шу боис, бу клублар билан музокаралар тўхтаб қолди.

— «Зенит» ва «Рубин» 2016/2017 мавсумнинг қишида Шомуродовни ижарага олишни истаганди, — дея хабар берди ўзбек футболидаги манба «Известия» нашрига. — Петербургликлар ҳам, қозонликлар ҳам футболчига маош тўлашга тайёр эди, аммо улар ўйинчининг ижараси учун ҳақ тўлашни исташмади. Бу эса «Бунёдкор» раҳбариятини қониқтирмади. Шомуродовнинг ўзи ҳам тўлақонли шартнома имзолашни истайди.

Манба: iz.ru
Киритилди: 09:43, 07.07.2017.
Ўқилди: 11454 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.