Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мурод Ражабов ва Сардор Расулов “Навбаҳор”да кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"нинг машғулотида бир қатор янги футболчилар ҳам иштирок этмоқда.

Бир неча кун олдин иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказишга розилик билдирган Аббос Махсталиев ва Дониёр Усмоновдан ташқари яна икки нафар футболчи жамоа сафида шуғулланади.

Биринчи даврани “Олмалиқ” жамоасида ўтказган Мурод Ражабов (07.07.1995) ва биринчи лига жамоаси “Локомотив БФК” аъзоси Сардор Расулов (05.09.89) шулар жумласидандир. Ражабов биринчи давра давомида асосий таркибда майдонга тушмаган. Мурод ўтган мавсумда бир муддат Сербияда ҳам фаолият олиб борганлигини қўшимча қилиш жоиз. Футболчи Дарко Станоевич тўп сурган “Нови Пазар” клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Расулов 2016 йилги мавсум биринчи ярмини “Шўртан”да ўтказгач Бекободнинг “Металлург” клубига кўчиб ўтганди. Умумий ҳисобда Сардор 2016 йили олий лигада 10 та учрашувда иштирок этган. Жорий йилги мавсум бошида эса биринчи лига вакили Тошкентнинг “Локомотив БФК” жамоаси сафида рўйхатдан ўтганди.

Агарда машғулотлар давомида улар ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:45, 08.07.2017.
Ўқилди: 3353 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2685]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2395]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2338]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1932]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1743]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1721]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1666]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1644]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1329]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1267]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик