Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ки Сонг Йонг ва Сон Хеунг Мин Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туша олади

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея ОАВлари хабарига кўра, Ки Сонг Йонг ("Суонси") ва Сон Хеунг Мин ("Тоттенҳем") ЖЧ саралаш босқичидан ўрин олган Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда майдонга туша олишади.

Сон Хеунг Мин кейинги ҳафта Туманли Альбионга учиб кетади. Лекин у ўз клубининг АҚШга қиладиган турнесида иштирок этмайди. У 12 август куни старт оладиган Англия премьер-лигасида майдонга тушиши мумкин.

Тиззасидаги жароҳатидан аста-секин фориғ бўлаётган Ки Сонг Йонгнинг ҳам ҳолати яхшиланмоқда. Терма жамоа шифокорлари фикрича, Ки Сонг Йонг Қатар билан ўйинда жароҳат олмаган. У эски жароҳатини янгилаб олган, холос.

Шунингдек, бу йил қишда Франциянинг "Дижон" клубига ўтган яримҳимоячи Квон Чанг Хун ҳам бош мураббий Шин Тэ Йонгнинг назарига тушган. Ўтган ҳафта у ўз жамоасининг "Нанси" билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиб ўйинда киритилган ягона голга ҳаммуаллифлик қилган. Куни кеча Шин Тэ Йонг Франция чемпионатида қатнашувчи ушбу футболчи билан видеоқўнғироқ орқали 20 дақиқа мулоқот қилганлиги маълум бўлди.

8 июль куни Кей-лига доирасидаги "Чонбук" - "Улсан", 9 июль куни эса "Сувон" - "Жежу Юнайтед" ўйинларини бевосита стадиондан туриб кузатган Шин Тэ Йонг маҳаллий матбуотга берган интервьюсида ёшидан қатъий назар термага фойдаси тегадиган ҳар қандай футболчини таркибга жалб қилишини таъкидлаган.

"Менга футболчининг ёши фарқсиз. Жамоага фойдаси тегса Ли Донг Гук (39 ёш; "Чонбук")ни ҳам чақиришим мумкин. Мен 1-2 йилни эмас, 1-2 та ўйинни ҳал қилмоқчиман. Ҳамма нарсани шу 2 ўйинга тикканмиз. Эрон термаси аввал гол уриб олса, вақтни чўзиш пайида бўладиган жамоалардан ҳисобланади. Биз ҳамма нарсага тайёр туришимиз ва 3-4та вариантни ўйлаб қўйишимиз керак", — деди Шин Тэ Йонг "Sports Seoul" нашрига берган интервьюсида.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:31, 10.07.2017.
Ўқилди: 10126 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.