«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг акаси Антонио «россонери» билан шартнома имзолайди.
Грециянинг «Астерас» клубида ўйнаган катта Доннарумма клубда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва тез орада «Милан» таркибига қўшилади. Унинг маоши 1 млн еврога тенг бўлади.
Аввалроқ, Жижи Доннарумма «Милан» билан янги шартнома имзолаш учун акаси билан бирга тўп суриш истаги борлигини айтгани ҳақида хабарлар чиққан эди.