Ҳадемай Америкада навбатдаги эл-класико тўқнашуви бўлиб ўтади. Унда мутлақо бошқача “Реал” ва бошқача “Барселона” майдонга тушади. Зидан ва Валверде харид қилинган янги футболчиларни синаб кўришади. Ҳа бу галги эл-класико олдингиларидан тубдан фарқ қилади, асосий мақсад муносиб тайёргарлик кўриш.
Мазкур ўйинда “Реал” Роналду ва Рамоссиз ўйнайди. “Барселона” устози ҳам жамоанинг руҳиятига сингиб кетиб бўлган футболчиларнинг ўрнига мазкур муҳитга эндигина қадам қўяётганларни туширса керак. Тўғри, эл-класико гарчи ўртоқлик ўйини бўлса-да, мухлислар учун айрим расмий ўйинлардан-да муҳимроқ. “Реал” ҳам, “Барселона” ҳам қандай вазият ва қандай учрашув бўлишидан қатъий назар, эл-класикода ғалабага интилиши тайин. Бу шуни англатадики, навбатдаги ўйин ҳам анча шиддатли кечади.
Хўш, шу ўринда савол туғилади? Месси майдонга тушмаслиги керакми?