Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«МЮ» Садикини кузатишда давом этмоқда

Баҳо:
+-1 | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Манчестер Юнайтед» «Сандерленд» ярим ҳимоячиси Ноа Садикини кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манбага кўра, «қора мушуклар» 21 ёшли футболчини жорий ёзги трансферлар ойнасида сотиш нияти йўқлигини маълум қилди.

«Сандерленд» бош мураббийи Режис Ле Брис раҳбариятга ўтган мавсумдаги муваффақиятни янада ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган. Аммо бунинг учун жамоанинг асосий таркибини сақлаб қолиш муҳим эканини билдирган.

Ноа Садики 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Футболчининг «Сандерленд» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, 21 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 16:57, 10.07.2026.
Ўқилди: 1220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик