Кириш Регистрация

ОЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон ёшлари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари “D” саралаш гуруҳининг сўнгги турида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши майдонга чиқдилар. Баҳснинг 67-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячимиз Исломжон Қобилов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Бундан ташқари, тўп назорати ҳамда вазиятлар яратиш бўйича кичик устунлик ўзбекистонликлар томонида бўлди. Забиҳилло Ўринбоев ва Одил Ҳамробеков яккама-якка вазиятлардан самарали фойдалана олишмади. Баҳснинг сўнгги дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов ўнг қанотдан етказилган тўпни кучли зарба билан дарвоза тўққизлигига жойлаб, чиройли гол муаллифига айланди ва ўйин тақдирини узил-кесил ҳал қилди.

Ўзбекистон U23 терма жамоаси саралаш босқичидаги учала ўйинда ғалаба қозониб, келаси йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

ОФК U23 саралаш босқичи, “D” гуруҳи, 3-тур
БАА U23 – ЎЗБЕКИСТОН U23 – 0:2 (0:0)
Гол: Исломжон Қобилов (67), Жавоҳир Сиддиқов (90)
БАА U23: Бусанда, Рашид, Саъдий, Абдулбосит, Иброҳим, Ҳашмий, Алакбарий, Ҳаммадий, Занҳаний, Саид, Каъбий
Ўзбекистон U23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков, Шароф Муҳитдинов, Забиҳилло Ўринбоев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:22, 19.07.2017.
Ўқилди: 18185 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5122]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4797]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4261]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4073]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3862]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3301]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3146]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2863]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2539]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик