Бразилия нашрлари янги хабар тарқатишди, унга кўра Неймар дўстларига “ПСЖ”га ўтмоқчи эканлигини маълум қилган, шунга кўра айни дамда Неймарнинг кетиши 50 га 50 сифатида баҳоланмоқда.
“Барселона” бу борада “ПСЖ” билан музокара ўтказмоқчи эмас, чунки француз клуби Неймар учун белгиланган 222 миллион еврони тўлашга тайёр.
Неймар “Барселона”дан кетиши мумкин, чунки бунинг учта сабаби бор.
Биринчидан, “ПСЖ” унга “Барселона”никидан икки баробар кўп маош таклиф қиляпти.
Иккинчидан, Неймар “Барселона”га Паулиньова Коутиньо келишини истаганди, лекин раҳбарият унинг бу хоҳишини инобатга олмади.
Учинчидан, Неймар токи Месси билан бир жамоада ўйнар экан, “Олтин тўп”га умид қилмаса ҳам бўлади. У Мессининг соясида қолиб кетмоқда.