Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Аббос Махсталиев: “Мухлисларнинг эътибори туфайли “Навбаҳор”ни танладим”

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида “Навбаҳор” таркибига бир қатор янги футболчилар келиб қўшилишди. Улар орасида таркибдан ўрин олган ярим ҳимоячи Аббос Махсталиев мухлисларимизга яхши таниш. Фаолияти давомида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё ва жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлган Аббосни “Навбаҳор”га ўтиши наманганлик мухлисларни қувонтирганлиги бор гап. Бугунги кунга келиб футболчини иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтакзиши ҳал этиб бўлинган масала. Мухлисларимизнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда Махсталиевга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

- Аббос иккинчи даврага тайёргарликни янги жамоада бошладингиз. “Навбаҳор”га ўтишингиз хусусида нима дея оласиз?
- Жамоадаги кўпчилик мен учун бегона эмас. Хусусан бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан “Пахтакор”даги фаолиятим давомида бирга ишлаганмиз. Бундан ташқари Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедовлар билан “Нефтчи” жамоасида ҳам биргаликда тўп сурганмиз. Бошқа футболчилар билан ҳам ўйинлар давомида учрашиб турганимиз сабабли улар билан мулоқотда бўлиб турамиз. Айнан шу сабабли ҳеч бир иккиланишларсиз “Навбаҳор”дан тушган таклифни қабул қилдим.
- Умуман олганда “Навбаҳор” варианти қай тариқа пайдо бўлди ва жамоага Сизни ким таклиф этди?
- Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қўнғироқ қилиб бирга ишлаш нияти борлигини билдирди. Илҳом акани яхши билганим сабабли таклифга розилик билдириб, “Навбаҳор” жамоасига кўчиб ўтдим.
- “Нефтчи” жамоасидан кетишингиз осон бўлмагандир?
- Бошида қаршилик қилишди. Лекин, жамоада мураббийлар алмашганлиги сабабли ўзимда жамоадан кетиш истаги пайдо бўлганди. Шу сабабли клуб раҳбари Тоҳир ака билан маслаҳатлашиб, фарғоналиклар билан дўстона руҳда хайрлашдим.
- “Навбаҳор”га ўтиб ўз олдингизга қандай мақсадларни қўймоқдасиз?
- Юқори мақсадларни кўзламоқдаман. Нафақат “Навбаҳор” балки водий клубларига мухлисларнинг эътибори ўзгача, яъни анча талабчан саналишади. Ишқибозлар билан тўла ўйингоҳда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун шарафли. Айниқса баҳс давомида Сизни қўллаб-қувватлаб туришса катта иштиёқ билан тўп сурасиз. Намангандаги ҳар бир учрашув ишқибозлар билан гавжум бўлади. Айнан шу жиҳатдан келиб чиққан ҳолда бир нечта таклифлар орасидан “Навбаҳор” вариатини танладим.
- Айни пайтда “Навбаҳор” мухлисларининг Сиздан умидлари катта. Ишқибозларга айтар сўзингиз бордир?
- Билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Бу ишончни чиройли ўйинларим орқали амалда исботлашга ҳаракат қиламан. Умуман олганда иккинчи даврада “Навбаҳор” жамоасини муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришса, ғалабалар билан ишқибозларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:45, 22.07.2017.
Ўқилди: 4259 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик