Кириш Регистрация
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

РФПЛ. Шомуродов "Ростов" таркибида дебют қилди

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

«Амкар» клуби ўз майдонида «Ростов»ни қабул қилди. 66-дақиқада Зуев томонидан урилган ягона гол «Ростов»га ғалаба келтирди. Бу жамоанинг мавсумдаги дастлабки ғалабаси бўлди.

Ўйиннинг 88-дақиқасида «Ростов» таркибида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. Унинг дебюти самарали чиқиши мумкин эди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Шомуродов жамоадоши Байрамянни дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга олиб чиққанди. Бироқ ҳужумчининг зарбаси ноаниқ кетди.

Бу ғалабадан сўнг «Ростов» 4 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олди.

РФПЛ, 3-тур
Амкар – Ростов 0:1 (0:0)
Гол: Зуев (66).
Амкар: Нигматуллин, Сиваков, Конде, Милькович, Идову, Рязанцев, Гиголаев (Баланович, 74), Голь, Комолов (Костюков, 69), Бодул (Гасилин, 80), Прокофьев.
Ростов: Песьяков, Паршивлюк, Вилюш, Ингасон, Устинов, Зуев (Байрамян, 67), Гацкан, Калачев (Маер, 76), Юсупов, Мевля, Дядюн (Шомуродов, 88).
Огоҳлантиришлар: Юсупов (81), Голь (90+2).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:27, 30.07.2017.
Ўқилди: 10815 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.