«Тоттенҳэм» раҳбарияти яримҳимоячи Деле Аллининг шартномасини қайта кўриб чиқишга қарор қилган.
Express хабарига биноан, яқин кунларда футболчига молиявий бандлари яхшиланган шартнома таклиф қилинади. Унга кўра, Деле Алли ҳафтасига 80 минг фунт маош оладиган бўлади.
Натижада, у Ҳарри Кейндан (100 минг фунт) сўнг жамоанинг энг юқори маош оладиган футболчисига айланади.
Аввалроқ, Деле Алли билан "Барселона" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.