Дунёнинг энг тезкор спринтери, жаҳон рекорди соҳиби, ямайкалик Усэйн Болт катта спорт билан хайрлашди.
Бугун у Лондон шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида охирги бор югуриш йўлакчасига чиқди. Унинг сўнгги, 84-югуришини барча мароқ, эҳтирос ва кўз ёшлар билан қарши олди.
У енгил атлетика спорт турининг ҳақиқий қироли сифатида 23 та ғолиблик медали билан саҳнани тарк этмоқда.