Япония чемпионатида 20-тур ўйинлари ўтказилди.
«Жубило Ивата» ўз майдонида «Хиросима» клубига 2:3 ҳисобида ютқазди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборди. У жорий чемпионатда жами 17 ўйин ўтказиб, 2та гол урган.
Бу натижадан сўнг, «Ивата» чемпионат жадвалида 34 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Япония чемпионати, 20-тур
«Жубило Ивата» - «Хиросима» - 2:3
Голлар: Накамура (16 пен), Ои (28) – Кашива (24), Патрик (58), Лопес (63)