"Реал" етакчиси Криштиану Роналду ниҳоят жамоа қароргоҳига қайтмоқда.
Футболчи 6 августдан бошлаб янги мавсум машғулотларига киришади, деб хабар бермоқда AS. Аввалроқ, у мустақил равишда шуғуллана бошлаган эди.
Португалиялик футболчи КК-2017 мусобақасида иштирок этгани сабаб, бироз кўпроқ вақт таътилда бўлди. У жамоанинг АҚШ сафарида иштирок этмади.