«Боруссия» Д бош мураббийи Петер Бос «Бавария»га қарши Германия суперкубоги баҳсидаги мағлубиятдан хафа эканини яширмади.
Ўйинда «Бавария» пенальтилар сериясида ғалаба қозонган эди.
«2:1 ҳисобида олдинда эдик, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида гол ўтказиб юбордик. Бундан қайғуга тушмаслик мумкинми?
Биз ўйинни яхши бошладик, 15-20 дақиқа ўтгач, тўпни кўпроқ йўқота бошладик. Аммо иккинчи таймда яхшироқ ўйнагандик», — деди Бос.