«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.
«Мбаппе — зўр футболчи, унинг «Манчестер Сити»га ўтишини истайман. Килиан бу ерда суперюлдузга айланиши мумкин. Аслида у озгина суперюлдуз бўлиб олди. Тез орада эса дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади.
Бундай тезкор, ақлли ва голурар ҳужумчи билан бирга ўйнаш жуда ёқимли бўларди. Мбаппе энди 18 ёшга кирди, бунга ишониш қийин», — деди Силва Sky Sports хабарида.