"Ливерпуль" яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Барселона"га ўтишга яқин.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби 9 август куни футболчининг танишитирш маросимини ўтказишни режалаштирмоқда.
BT Sport телеканали журналисти Анди Мэй твиттер саҳифасида хабар беришишча, "Барселона" каналга жума кунги эфирда тақдимот маросимини трансляция қилиш таклифини берган.
Аввалроқ, "Ливерпуль" Коутиньонинг трансфери 100 млн еврога тенг эканини айтгани ҳақида хабарлар чиққан эди.













