Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” (1:0) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Геннадий Кочнев ўз фикрларини айтди.
"Кетма-кет икки ўйинда турнир жадвалидаги ёнма-ён рақиблар билан кураш олиб бордик ва бу очколар биз учун олтинга тенг десам адашмаймаган бўламан. Ғалаба қозонганимиздан жуда бахтиёрман ва бу ғалаба билан ғузорлик футбол муҳлисларини табриклайман. Ўз ўрнида йигитларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Ўйин осон кечмади. Шундай бўлсада турнир жадвалида очколар бўйича самарқандликларга етиб олдик, бу ҳам ўзига яраша ёқимли ҳис. Тўп назоратини ушлаб тура олдик аммо ҳужумларимизни якунлайдиган футболчи топилмади. Рақиблар ўйин сўнгига келиб тезликни ва ҳужумларни оширгани боис учрашувнинг сўнгги дақиқалари жуда ҳаяжонли ва асабий тарзда ўтди. Аммо омад бугун бизни танлади.
Ҳужум чизиғимизда муаммолар мавжуд. Уларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо келинг бугун йигитларимизни урушмаймиз. Ёшларимизга имконият бериб кўрмоқдамиз. Хушбаков бугун ўзини кўрсата олмади, лекин ният қиламизки у ҳали ишончимизни оқлайди. Сафаров эса аксинча, жамоа ўйинига тезда мослашиб кетадиган футболчи эканлигини исботлади.
“Динамо” таркибида Ораховацнинг ўйнамаслигини яхши билар эдик, аммо Рогак ҳам бугун заҳирадан майдонга тушгани биз учун бироз кутилмаган воқеа бўлганини инкор этмайман" - деди Кочнев.