Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

UZREPORT TV Флойд Мэйвезер – Конор МакГрегор жангини жонли эфирда намойиш этади

Баҳо:
+2 | -

Лас Вегас шаҳрида 26 августдан 27 августга ўтар кечаси жаҳон спорт оламини ларзага солаётган воқеа рўй беради.

Профессионал бокс тарихидаги энг кучли жангчилардан бири, ўз замонасининг биринчи рақами ва енгилмас чемпиони ҳисобланган Флойд Мэйвезер катта рингга қайтмоқда. Унга қарши аралаш жанг услублари қироли, UFC тарихидаги ягона икки вазн тоифаси чемпиони, бугунги кун спорт олами асосий юлдузларидан бири Конор МакГрекор рингга чиқади.

Даврон Файзиев (UZREPORT TV): - “Жанг тўлиқ професссионал бокс қоидалари бўйича ўтказилади ва 12 раунд ўтказилиши белгиланган. Ҳозирнинг ўзида бу тўқнашув барча рекордларни забт этмоқда. Яъни, нафақат жанг, балки унинг олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманлари, машғулотларнинг онлайн трансляциялари, боксчиларнинг гонорарлари, телеканаллар томонидан харид қилинадиган трансляциялар, чипта нархлари, буларнинг ҳаммаси рекорд натижаларни келтириб чиқармоқда. Бу қизиқиш уларнинг машҳурлик бўйича ҳозирги кунда яккакурашларда тенги йўқ эканлиги билан боғлиқ”.

Ўзбекистонлик спорт муҳлислари ҳам бу воқеани интизорлик билан кутаётганини телеканалимизга келиб тушаётган кўплаб мурожатлардан билиб олиш мумкин. Телеомошабинларимизнинг ана шу истакларини инобатга олган ҳолда UZREPORT TV телеканали Флойд Мэйвезер – Конор МакГрегор жанги ўрин олган бокс кечасини лицензион трансляция ҳуқуқини қўлга киритди. Америка Қўшма Штатларида 26 август куни тунда, бизнинг вақтимиз билан 27 август куни 8:30 дан бошлаб супер-жангнинг трансляциясини UZREPORT TV телеканалида томоша қилинг.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 12:15, 14.08.2017.
Ўқилди: 15095 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик