"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания суперкубоги баҳсидан сўнг интервью берди.
Ҳакамлик ҳақида:
Ҳар доимгидек ҳакамлар ҳақида муҳокама қилишни хоҳламайман. Асосийси биз катта учрашувда ғалаба қозондик. Лекин Роналду четлатилган вазиятни гапириб ўтмасликнинг иложи йўқ, иккинчи сариқ карточка берилмаслиги керак эди. Пеналти бўлмаслиги мумкин, бироқ бу вазиятда карта ортиқча эди. чоршанба куни тўғри ҳаракат қилишга уринамиз.
Жамоа ҳақида:
Биз хаттоки 10 киши бўлиб ҳам охиригача курашмоқдамиз. Қўл остимдаги футболчилар билан фахрланаман.
Ўзгартиришлар ҳақида:
Менда А ва Б жамоалари йўқ. Барчамиз натижа учун меҳнат қиламиз. Ҳамма ўйин амалиётига эга бўлади, кимдир 30, кимдир 60 ва яна кимдир бутун учрашув.
Асенсио ҳақида:
Унинг ўйини мени хайратлантирмайди. Марко - ҳар доим феноменал ўйин кўрсатиб келади. У ажойиб футболчи, ажойиб пасларни амалга оширади, кучли зарбага эга. Биз таркибимизда бундай футболчи борлигидан хурсандмиз. Аммо унга ҳар доим ҳам майдонга тушиш осон эмас, бироқ Марко майдонга тушса тезда ҳал қилувчи вазиятларни ярата олади. Худди Ковачич ва Иско сингари.
Ковачич ҳақида:
Матео ажойиб тарзда ўз ишини уддалади. У катта ўйинларга тайёр. Афсусда унда кичик жароҳат юзага келди ва мен уни майдондан олишни мажбур бўлдим.
Иско ҳақида:
Бугун у ажойиб ўйин кўрсатди. Тўп билан яхши муомила қилди ва жамоа ўйинини қўлга олди.
Натижа ҳақида:
Натижадан қониқиш ҳосил қилдик, аммо иккинчи ўйин ҳам бор. Энди биз бир кун дам оламиз ва яна машғулотларга киришамиз. Ҳал қилувчи ўйин чоршанба куни бўлиб ўтади.