Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Реал» ўз ҳужумчисини Италия клубига сотишга тайёр, аммо бир шарт билан

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Гонсало Гарсия фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Sky Sports нашрининг хабарига кўра, «Ювентус» форвардни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби футболчининг трансфери учун 25 миллиондан 30 миллион еврогача тўлашга тайёр.

«Қаймоқранглилар» ўз ўйинчисини сотишга қарши эмас, бироқ келишувга уни қайта сотиб олиш ҳуқуқини берувчи бандни киритмоқчи. Гонсало Гарсия «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳужумчи «Реал» таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Гарсиянинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:06, 03.05.2026.
Ўқилди: 3450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик