Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

8 миллионга қайтариб, 65 миллионга сотиш? Романо «Реал»нинг Пас борасидаги режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Николас Пасни «Комо»дан қайтаришни режалаштирмоқда, бироқ вазият ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. «Қаймоқранглилар» келаётган ёзда ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштириш борасида қатъий қарорга келишган — футболчи билан шартнома шартлари аллақачон келишиб олинган.

Шу билан бирга, инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, кўп нарса футболчининг янги мураббийга керак бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ бўлади. Айни дамда «Реал» Пасни асосий таркибда синаб кўрмоқчи, аммо кейинги мураббий бошқа футболчиларга ишонишни маъқул кўрса, бу позиция ўзгариши мумкин. Бундай ҳолатда Паснинг сотиб юборилиши эҳтимоли жуда юқори — бу сафар анча қимматроқ нархга.

Эслатиб ўтамиз, қайта сотиб олиш банди «Реал»га 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячини 8 миллион евро эвазига қайтариш имконини беради. Transfermarkt портали эса хавбекнинг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 10:53, 03.05.2026.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик