«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес Франция пойтахтига етиб келди.
AS хабарига кўра, футболчи ПСЖ билан шартнома бўйича музокара ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Санчеснинг «канонирлар» билан имзолаган шартномаси 2018 йилгача амал қилади. Айни пайтда футболчи уни узайтирмоқчи эмас.
Аввалроқ, ПСЖ чилилик футболчи учун 60 млн евро тўламоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.