Кириш Регистрация

Паулиньо Хитойдаги ҳайдовчисига Mercedes-Benz совға қилди

Баҳо:
+ | -

«Гуанчжоу Эвергранд» раҳбари Лянь Ке собиқ яримҳимоячиси Паулиньо ҳақида илиқ сўзларни айтди.

Футболчи яқинда 40 млн евро эвазига «Барселона»га ўтган эди.

«Паулиньо худбин эмас. У ҳамма билан хушмуомала эди. Ҳеч қачон ёрдам беришдан тийилмасди. У пулга қизиқмайди, аксинча, ҳар хил совғаларни беришни ёқтиради. Яқинда ўз ҳайдовчисига Beats қулоқчинлари ва Mercedes-Benz автомобилини бериб кетди.

Паулиньо Бразилиядан шахсий ортопед шифокорини ҳам олиб келганди. У Хитойга мослашиб кетолмагач, оиласини ҳам олдириб, болаларини ҳам мактабга жойлаштириб қўйди. Барча харажатларни ўзи тўлади», – деди Лянь Ке.

Манба: sports.ru
Киритилди: 12:11, 16.08.2017.
Ўқилди: 7761 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.