«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Барселона» бош директори Хосеп Сегуранинг яримҳимоячи Филипе Коутиньо билан келишувга эришиш арафасида тургани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Сегура, олдинроқ берган интервьюсида клуб Коутиньо ва Дембеле трансфери бўйича ишларни якунлаш арафасида турганини айтганди.
«Нега одамлар гапириши керак бўлган ёки бўлмаган гапларни ҳам гапиравериши сабабини билмайман. Мен Сегурани ҳам танимайман ва у билан ҳеч қачон учрашмаганман.
Биз айтишимиз лозим бўлган гапни (Коутиньо сотилмаслигини) айтиб бўлганмиз. Ундан кейин менда бошқа янгилик йўқ. Охирги суҳбатимиздан кейин менга бирор-бир киши янги гап айтгани йўқ.
Коутиньонинг белида муаммоси бор. У машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Худди бошқа жароҳат олган футболчилардек. Унинг қачон сафга қайтишини билмайман. Сизга бу мавзуда бошқа ҳеч нарса дея олмайман», – деган Клопп Sky Sports хабарида.