«Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, Суарес ўнг оёқ тиззасидан жиддий жароҳат олган ва эндиликда унинг тикланиши учун тўрт ҳафта муддат талаб қилинади.
Натижада уругвайлик футболчи Испания чемпионатининг «Бетис», «Алавес», «Эспаньол» ва шунингдек, катта эҳтимол билан «Хетафе»га қарши учрашувларини ўтказиб юборади.
Шунингдек, жамоа шифокорлари ҳимоячи Жерар Пикенинг жароҳати бўйича ҳам хулоса беришган. Пикенинг чов қисмидан олган жароҳати унчалик жиддий эмас ва у «Бетис»га қарши учрашувгача сафга қайтиши мумкин бўлади.