Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Глобал савол: Бабаяндан кейин терма жамоани ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Хўш, ким? Инилеев, Қосимов, Абрамов?

Ҳар учалови ҳам назаримда муносиб номзод. Уччалови ҳам жамоамизда ниманидир ўзгартиролган, ўйинини кучайтиролган. Аммо уларнинг ҳеч бирига МТЖ рулида Йоаҳим Лёв сингари узоқ муддат қолиш насиб этмаган. Улар ўзлари хохлагандек ҳар замонда янги, ёш футболчиларни катта акалари ва легионерлар билан бирга ўйнатиб, 5-6 йилда ҳақиқий лидер бўла оладиган янги авлодни тарбиялашга имкон топа олмаганлар. Ҳар қандай мағлубият уларни бу постдан четлатилишга сабаб бўлиши мумкинлигини билиб, фақатгина бугун яхши ўйнаётган, бугун натижа кўрсатаётган ўйинчиларни жалб қилишган таркибга.

Шунинг учун ҳам, ҳар бир мураббий ўзи бошқарган таркибни тарихдаги энг кучлиси дея таъкидлашдан чарчамаган.

Ўн йил муқаддам балки Инилеевга уўоқ муддатли кафолатланган мураббийлик курсиси таклиф қилинганда, у тузажак жамоа ЖАР га эмас, майли Бразилиягаяммас, «ўзимизнинг» Россияга қийинчиликсиз боролмасмиди?

Тўғри, муаммоларимиз илдизи мураббий ёки футболчиларимизда эмас, бизнинг «ўзбекча» футбол тизимимизда. Биз мухлислар танқиду дашномлар билан мураббийни алмаштиришимиз, ва ҳатто термага номуносиб дея қайсидир футболчинида жамоадан четлата олармиз. Лекин, футболимиз тепасида, кўзга кўринмасдан барча учун барча қарорларни қабул қилаётган, футболдан кўра салқин кабинетларда компютер қаршисида савлат тўкиб ўтиришни севадиган амал курсисининг эгаларини биз ўзгартиролмаймиз. Бор аламу ҳақоратларимизни телевизоримиз экранида кўриб турганимиз —футболчию мураббийларга тўкиб соламиз. Модомики салқин кабинетларга додимиз етиб бормас экан наилож, дардимизни яна ўша тв да кўринадиганларга атаверамиз.

Уларга айтар гапим бор...

Бабаяндан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоасига тайинланажак мураббийга, илтимос, шугапларни етказинглар:«Мана бу сен ўтирадиган мураббийлик курсиси. Билгинки, сен шунчаки 23 кишилик жамоанинг мураббийи эмас, бутун ўзбек миллатининг фахри, ғурурини ҳимоя қилгувчи жангчиларнинг саркардасисан.

Биз сендан эртага натижа кутмаймиз. Майли, 2019-йилги Осиё Кубогига бориб шунчаки муносиб иштирок этсанг бас. Фақат шу турнирда миллат жамоаси учун ёриб чиқадиган, гол ураман дейдиган 3-4 та лочинларни кашф қилиб бергин.

Ундан кейин Қатар-2022 учун кураш бошланади. Ишонавер, уёққа боролмасангда биз сени ўз ўрнингда қолдирамиз. Аммо Қатарга боролмасангда термамиз ўйинини шу қадар ўзгартирки, шу қадар жон бериб югурадиган йигитларни топиб тарбиялаки, халқ ва ниҳоят бизнинг футбол ҳам тирилди дея сени олқишласин.

Албатта бу осон эмас. Бунинг учун ҳар бир ўйин олди ва кейин жамоат олдига чиқишинг, уларнинг ишончи сен учун нақадар муҳимлигини кўрсатиб бера олишинг лозим. Қилаётган ишларинг шаффоф ва виждонан бўлсин. Ҳар бир яхши ёмон хабарни овоза қилиб, футбол аҳли билан мулоқотда бўл.

Сифатсиз ўйин билан ғалаба қозониб оммадан узоқда бўлгандан кўра, аъло ўйин билан ютқазсанг ҳам, сендан умидворларга ҳисоб бериб уларнинг ишончига кир.

Сендан олдинги Бабаян деганларига ўхшаб ютқазиб қўйиб, Африка миллатлар кубогини томоша қилиш баҳона Мисрга кетиб қолмагин.

Ундан кейин ҳаш-паш демай 2023-йилги Осиё Кубоги ҳам бошланади. Ишонамизки, олти йил давомида сен Осиёда ўз ўрнини кенгурусимон австралияликларга бериб қўймайдиган, бургутсифат ўғлонларни тайёрлаган, халқаро ўйинларда суягини қотирган бўласан.

Ишонамизки, форслару корейслар ҳам сен билан ҳисоблашишга мажбур бўлишади. Ишонамизки, Ўзбекистонга медаллар шодаси билан қайтасан. Лекин унутма, биз сендан ўшанда ҳам чемпионликни талаб қилмаймиз.

Кейинги манзил эса, ЖЧ-2026 бўлади. Орада уч йил, бугундан ҳисобласак саккиз йил(2025йилгача) МТЖ сенинг ихтиёрингда.

Ва ниҳоят биз, она Ватанинг, бутун миллат сенга 2026-йилги жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини юклаймиз. У даврга келиб сени тушунадиган, ўзинг тайёрлаган йигитлар билан бу ишни амалга ошириш ишонавер, қийин бўлмай қолади.

Биз йигирма йил уруниб мундиалга чиқолмадик...

Чунки ҳар сафар йиқилардикда туришга улгурмай, эгилган кучсиз тиззаларимиз билан яна рақибга ташланардик. Нафас ростлаб, сув-пув ичиб, куч ва ақлни бир ерга тўплаш кераклигига ақлимиз етмасди.

Мана сенга энди мундиалга боришга таёргарлик учун 7-8 йил. Бугун 17-20 ёшли йгитчаларни тайёрлашдан бошлайвер ишни..»

Ҳа... 8-10 йил олдин шу гапларни кимгадир айтганимизда балки Бразилияга борган, ёки ҳозир Россиядан меҳмонхона танлаётган бўлармидик...

Терма жамоамиз айни вақтда имкониятларини сақлаб турибди. Шундай экан мени пессимистликда айбламанг. Зотан сўнгги икки ўйинимиз ўхшаб қолишига ўзим сингари кўпчилик шубҳа билан қараяпти. Бу фикрлар ҳозир айтиляпти, ҳали бир оёқ тугул бир бармоқ билан ҳам Россияда эмаслигимизда.

Қайси бир файласуфнинг қуйидаги доҳиёна гапларини эшитганмисиз?

«Хатоларни тузатмоқ учун ўн йил ортга қайтиш имконсиз. Лекин тўғри давом этиб тўғри якунлаш учун бизда ҳар доим вақт бор!»

Эсланга, яқиндагина Инилеев Осиёнинг тенгсиз мураббийи деб топилганди - 9 йил олдин. Бугун уни эсга олдик. 8 йилдан сўнг бугунги кунимизни ёдга олиб, «нима учун Бабаяндан кейин 8-10 йиллик пухта режа тузмадик» дея пешонамизга уриб қолмасмиканмиз? Худо асрасин ...

Дарвоқе, нима учун термамизга янги ҳаво олиб кириш учун бошқа бир номзодни тайинламас эканмиз? Масалан Азамат Абдураимов!

Нима каромат кўрсатибди дейсизми? «Динамо»дан ҳайдалиш арафасида турган Баҳодир Насимов унинг меҳнатлари эвазига бугунги даражасига кўтарилди. Ёки бўлмасам талабалар билан тўп тепиб юрган Салим Мустафоевни ким кашф қилди?

Халқаро тажриба? Руди Фўллер 2000-йили немис машинаси рулига ўтиргунга қадар ақалли кичик бир жамоани бошқармаганди.

2011-йилги Осиё Кубогида эса, бутун МДҲ мухлислик қилаётган термамизга қарата «Австралияни енга оладиган жиҳатларимизни кўрмаяпман» деган ҳам Абдураимов бўлди. Ўшанда қанчалик қақшатқич мағлубият бўлмасин, бу башорат ёки ишончсизлик эмас, ҳисоб-китоб ва фактларга таянган мутахасиснинг таҳлиллари жавоби эди.

Шомуродов, Машарипов, Ҳамдамов сингари умидларимиз балки узоқ вақт бир мураббий қўл остида ниманидир ўзгартиришармиди...

«Байер»(Германия)да оз бўлсада тажриба орттирган, Европача футбол ҳавосини ҳис қила оладиган, асосийси Ватани ва футболни севадиган мутахасис энанлигига ишонаман Абдураимовни.

Балки Шацкихдан кейин неча йил ўтсада ҳамон Гейнрихга ишонаётган, тўпурарликда Максимга ҳатто яқинлаша олмаётган ҳужумчиларимизни кучайтирармиди у. Ахир асосий гол урадиганимиз 5-6 та ўйинда аранг битта гол урса... Ўзининг копияларини тайёрласа қандай замбаракларимиз бўлардия.

Менимча бугунга қадар МТЖ бош мураббийлигида собиқ ҳужумчи бўлмаган.

Тўпни қандай қилиб дарвозага жойлаб қўйишни ҳужумчидан бошқа ким яхшироқ билиши мумкин?

Фарид ЮСУПОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:09, 19.08.2017.
Ўқилди: 13958 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.