Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Хайрулла Ҳамидов ТВдаги фаолияти ва келажакдаги режалари ҳақида гапирди

Баҳо:
+1 | -

Таниқли журналист ва спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов телевидениега қайтгани ҳақида хабар чиққан эди.

У 19 август куни "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилган "Ювентус" - "Кальяри" ўйинини шарҳлаб борди.

11 йиллик танаффусдан кейин яна қадрдон жойга қайтиш, эски танишлар ва янги имкониятлар ҳақида шарҳловчининг фикрини билиш учун боғландик. Х.Ҳамидов бир муддат гапиролмади, бўғзига нимадир тиқилгандек, бу ҳолатни сўз билан ифодалаб беролмади.

– Биласизми, узоқ йиллик танаффусдан сўнг қадрдон жойга қайтиш туйғуси менга бегона эмас. "Спорт" телеканалига ўйинни шарҳлашга чақиришганида ҳам яна шундай ҳолатни ҳис қилдим. Буни сўз билан ифодалаб бериш қийин, – деди Х.Ҳамидов. – Мени кеча "Ювентус" ва "Кальяри" ўйинини шарҳлашга чақиришди. Ўйин бошида микрофонни қўлимга олганимда ўзимга ҳам, кўзимга ҳам, сўзимга ҳам ишонмадим. 10 дақиқача нима деётганимни, ичимдан қандай ўйлар ўтаётганини ўзим билардим, ҳеч кимга сездирмадим. Сўнг аста бу оламга, шарҳга қайтдим. Футбол мухлислари учун нимадир янги гап ё уларни лол қолдирадиган сўзлардан тийилдим. Борича, қўлимдан келганича шарҳлаб бердим.

Хайрулла Ҳамидов "Спорт" телеканалидаги фаолиятини давом эттириши, у ердаги режалари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Биз энди шартнома имзоладик. Ҳужжатлар тайёр бўлса, яна фаолиятимни давом эттираман. Мухлислар, ўзим ҳам, Ўзбекистон милий терма жамоамизнинг ғалабали онларини соғинганмиз. Ватанимизни жаҳон чемпионатида кўришни истаймиз. МТЖ ўйинларини шарҳлайманми ёки йўқ, буни ҳозирча билмайман. Муҳими, Ўзбекистонга бирга мухлислик қиламиз.

– Насиб бўлса, келажакда бир қатор режалар тузганмиз. "Футбол плюс", "ФИФА" ёки шунга ўхшаш кўрсатув билан экранларга ҳам қайтиш ният бор. Бундан ташқари, шоу-дастурлар ўйлаб юрибмиз. Фақат дарров эмас, секин-аста бўлади ҳаммаси.

Биз ҳам Хайрулла Ҳамидов ижоди ва фаолиятига омадлар тилаб қоламиз.

Манба: uzbekistan24.uz
Киритилди: 20:31, 20.08.2017.
Ўқилди: 13066 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.