«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски бош мураббий Карло Анчелоттининг мавсумолди тайёргарлик режасидан норози бўлди.
«Биз Осиё сафарига чиқмаслигимиз лозим эди. Чунки жуда кўп ўйинларни ўтказиб, машғулотлар учун вақт тополмадик. Бу эса жамоага фойдали эмас.
Биз мавсумга яхши тайёргарлик кўролмадик. Энди қисқа вақт ичида машғулотларга зўр бериб, жисмоний ҳолатимизни тиклаб олишимиз керак», - деди Левандовски Bild хабарида.