«Челси» бош мураббийи Антонио Конте яримҳимоячи Эден Азарнинг Бельгия терма жамоасидан чақирув олганидан ҳайрон эканини айтди.
Маълумки, футболчи жароҳати туфайли АПЛ стартини ўтказиб юборганди.
«Бу хабарни эшитиб, ҳайрон қолдим. Бироқ, ўзим ҳам Италия термасида ишлаганман ва бошқа мураббийларнинг қарорини ҳурмат қиламан.
Агар Азар соғайиб кетган бўлса, Бельгия терма жамоасида бемалол ўйнайверсин», – деди Конте.