«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси қуръаси натижаларидан кўнгли тўлмади.
«Буни яхши қуръа деб айтиш қийин. Учинчи саватчадаги энг кучли жамоа - «Наполи» бизга тушди. Улар Италияда энг зўр футболни намойиш қилмоқда. Одатда, у ерда кўпроқ ҳимояланишади. Аммо «Наполи» ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, тўп билан ажойиб муомала қилади. Шубҳасиз, бу жамоа Европанинг энг кучли учта клуби сафига киради», – деди Гвардиола A Bola хабарида.