«Вест Хэм» раҳбарияти «Ньюкасл»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:3) кейин бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди. Раҳбарият ҳозирча якуний қарорга келганича йўқ.
Манбага кўра, «Вест Хэм» раҳбариятига «Ньюкасл» бош мураббийи Рафаэл Бенитеснинг иши ёқмоқда.
"Болғачилар" Англия премьер-лигасининг дастлабки 3та турида мағлубият аламини тортишди. Жамоа дастлаб «Манчестер Юнайтед» (0:4), кейин «Саутгемптон» (2:3) ва ниҳоят «Ньюкасл»га (0:3) имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Билич 2015 йилда «Вест Хэм» бош мураббийи этиб тайинланганди.