«Ювентус» клуби «Рома» яримҳимоячиси Кевин Стротман билан қизиқмоқда.
Tuttosport хабарига кўра, голландиялик футболчи Клаудио Маркизионинг ўрнига келиши мумкин. «Бьянконери» «Рома»ни футболчини сотишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Кевин Стротман 4 йилдан буён "бўрилар" таркибида ўйнамоқда. Шу вақт мобайнида у А серияда 87 ўйин ўтказиб, 12та гол урган ва 19та голга ҳаммуаллифлик қилган.