Испаниянинг Marca нашри Филиппе Коутиньо ва Неймарнинг 2008 йилдаги интервьюсини топди.
Унда ҳар иккала футболчи ҳам дунёнинг энг яхши клуби Мадриднинг «Реал»и экани ва Испания чемпионатида тўп суриш нияти борлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Филиппе Коутиньо 2008 йили «Васко да Гама» клубида ўйнаган. Айни пайтда у «Ливерпуль» аъзоси ҳисобланади ва «Барселона»га ўтишга тайёргарлик кўрмоқда. Неймар эса 2008 йилда «Сантос»да ўйнаб, кейинчалик «Барселона»га ўтган эди.