Миллий терма жамоа ўйинлари сабабли “Сўғдиёна”-“Насаф” ўйини қолдирилган эди.
Навбатдаги турга ҳозирлик кўраётган "Сўғдиёна" ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, “Зомин”га қарши назорат учрашувини ўтказди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Биринчи бўлимда Санжар Рашидов пенальтидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса,иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Сардор Эминов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Бироз ўтиб, Қахрамон Баходиров 3-голни киритди. Сўнгги голга жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 4:0 ҳисобида якунига етди. Алишер Махмудов,Умид Қодиров ва Иззатилла Абдуллаев жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборди.
Назорат ўйини
“Сўғдиёна”-“Зомин” 4:0
“Сўғдиёна” жамоаси таркиби: Ширинбой Абдуллаев,Сардор Қаххоров,Жавлон Гусейнов,Сардор Қулматов,Шерзод Жалилов,Элёр Орифов ,Отабек Валижонов, Санжар Рашидов(c), Ихтиёр Тошпўлатов, Шохрух Достонов, Сарвар Жўраев.
Захира: Музаффар Абдуллаев ,Сухроб Қобилов, Сардор Эминов ,Қахрамон Баходиров, Азамат Исроилов, Ғайрат Умиров.