"Бавария" яримҳимоячиси Ренату Саншеш фаолиятини АПЛ клубида давом эттиради.
"Суонси" клуби футболчини 1 йил муддатга 8 миллион фунт эвазига ижарага олди.
Саншеш "Бавария"га ўтган мавсумда келган эди. У жамоанинг асосий таркибида ўрнашиб қололмади ва барча мусобақаларда бор йўғи 25 ўйинда майдонга тушди.













