Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан

Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафига қўшилгунга қадар ҳам Англияда тўп сурганди.

Бироқ «Челси» асосий таркибидан муқим жой ололмаганидан кейин Италияга йўл олганди. Мана, Юрген Клопп бошқарувидаги «қизиллар» араб футболчисини 42 млн. эвазига АПЛга қайтаришди.

«Ливерпул»нинг янги вакили яқинда Sky Sportsга берган интервьюсида иккинчи уринишда туманли ўлка футболини забт этишга шайланганини яширмади.

***

- «Ливерпуль» айни кўнглимдаги жамоа. Мана, чинакам буюк клуб футболчисига айландим ва орзуларим ниҳоят, ушалди. Таклиф олгач, бу хусусда узоқ ўйламаганим сабаби ҳам шу.  Балки ишонмассиз, аммо бу ҳақиқат: бутун болалигим давомида PlayStationда айнан шу жамоани танлардим. Энди жамоа либосида майдонга тушиш имконига эгаман. Бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган бахт.

***

- Айниқса, Стивен Жеррард, Сами Хююпя ва Жейми Каррагер ҳаракатларини мароқ билан кузатардим. Ҳамон ўша таркиб ўйинларини яхши эслайман. Хуллас, жамоа ўта ёрқин футбол намойиш қиларди. Ўшанда атиги 7 ёшли болакай эдим, шунга қарамай, футболдан чинакамига лаззатланганман.

***

- Рим клубидан кетишим сабаби битта - шунчаки, ўсишда давом этишни истадим. Биламанки, Ливерпулда футболнинг бир бўлаги ҳукмрон. Мухлислар ҳам жуда эҳтиросли. Бу ҳаттоки, ўртоқлик ўйинларида ҳам сезилиб туради. Табиийки, жамоага имкон қадар ёрдам беришни истайман. Умид қиламанки, бу ерда кўплаб совринлар соҳибига айланаман.

***

- «Челси»даги фаолиятим хусусида аниқ фикр билдиришим қийин. Умуман, доимо қалбан Англияга қайтишни хоҳладим. Бу ерда ҳаммаси маъқул ва энди муваффақиятга эришсам, бас. «Челси»дан нима учун кетгандим? Сабаби оддий - ўйин амалиёти кам эди. Муҳими,  «Фиорентина»да ишларим яхши бошланди, «Рома»да эса кутилганидан ҳам яхшироқ. Хуллас, премьер-лига баҳсларига тайёрман, менимча.

***

- Ҳозир етарли тажриба эгасиман. Мана, ўйинимни янада яхшилаш ва янги даражага кўтарилишни уддаладим. Хусусан, Италиядаги фаолиятим давомида тактик томондан ҳам кучайдим.

***

- Йўқ, мени «Ливерпуль» сарфлаган пул миқдори ташвишга солмайди. Шунчаки, майдонга тушиш ва жамоага ёрдам беришни истайман. Асосийси, мухлисларни бахтиёр этсам ва жамоада ўз ўрнимга эга бўлсам, бас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:07, 01.09.2017.
Ўқилди: 6244 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.