«Реал» яримҳимоячиси Тони Кроос «Манчестер Юнайтед»га (2:1) қарши Суперкубок баҳсида қўлга киритган олтин медалини хайрия аукционига қўйди.
A Bola хабарига кўра, уни сотишдан олинган маблағлар ижтимоий тенгсизлик билан курашувчи Charity United фондига берилади.
Савдоларнинг тугашига 20 кун қолганида, медал 2600 еврога баҳоланмоқда.