"Эвертон" ҳужумчиси Уэйн Руни нохуш воқеа қаҳрамонига айланди.
The Mirror хабарига кўра, футболчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб, қўлга тушган ва полиция томонидан ҳибсга олинган эди. Энди уни 18 сентябрь куни суд маҳкамаси кутмоқда.
Бундан ташқари, "Эвертон" устози Роналд Куман футболчининг бу қилиғига четдан қараб турмади ва уни жаримага тортишга қарор қилди. Энди Руни икки ҳафталик маошидан, тахминан 300 минг фунтдан айрилади. Шунингдек, "Тоттенҳэм"га қарши навбатдаги тур ўйинида майдонга тушмаслиги мумкин.