Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Ўзил ўзини танқид қилган афсоналарга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Германия терма жамоаси билан ЖЧ-2018 саралаши доирасида Чехияга қарши кечган учрашувдан кейин ўзига билдирилган танқидларга муносабат билдирди.

«Кеча Германия Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати учун катта қадам ташладик. Чехия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Икки кундан бери терма жамоадаги дўстларим мендан «Арсенал»да нималар рўй бераётгани ҳақида сўрамоқда. Улар жамоадаги ҳолатни инқироз деб ҳисоблашмоқда. Бундай қараш ОАВда бир қатор экспертлар ва жамоанинг собиқ футболчилари билдираётган фикрлар туфайли пайдо бўлган.

Мен Лондондалигимда кўпдан кўп танқидларни қабул қилиб олмоқдаман. «Ҳаддан ташқари қиммат, ўта очкўз, жисмонан ёмон ҳолатда ва дангаса», – мен ҳақимда шундай дейишмоқда 

Бундай фикр билдираётганларнинг кўпчилиги мени билмайди. Яна жамоанинг собиқ футболчилари фикрлар билдиришмоқда – улар «Арсенал» билан муваффақиятга эришган футболчилар. Футболчилар танқид қилиниши табиий, аммо мен футболчилар футболчиларни танқид қилишини тушунмайман, мен афсоналар ўзларини афсоналарга хос тутишини кутгандим. Мен улардан – танқидни тўхтатиб, футболчиларни қўллаб-қувватлашни бошлашни сўраб қоламан.

Бу мавсум қандай кечишидан қатъи назар, мен «Арсенал»даги бешинчи мавсумимни ҳам аъло даражада ўтказишни истайман. «Арсенал» — катта клуб, бу клубда буюклар ўйнашган ва клубнинг ўз анъаналари бор. Бу клуб футболкасини кийишимдан фахрланаман. Ўтган 4 йилда менда ажойиб лаҳзалар бўлди, мен бу лаҳзаларни қадрлайман. Лондондаги, Буюк Британиядаги ва бутун дунёдаги мухлисларга миннатдорчилик билдираман», — дея ёзган у «Фейсбук»даги саҳифасида.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 15:10, 03.09.2017.
Ўқилди: 7575 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.