ЖЧ-2018 саралаши доирасида Голландия термаси Болгарияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эътиборлиси, шу куни рақиб дарвозасига ғалаба голларини урган голландиялик яримҳимоячи Арьен Роббен терма жамоа таркибидаги 95-учрашувида майдонга тушди.
33 ёшли футболчи Голландия терма жамоаси сафидаги 34-голини уриб, афсонавий Йоҳан Кройфдан ўзиб кетди. Ҳозирча Робин ван Перси 50та гол билан терма жамоа тўпурари бўлиб турибди.
Қайд этиш лозимки, Роббен бу кўрсаткич борасида мамлакат футболи тарихида 8-ўринга кўтарилиб олди.