Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ван Дамм Asian Fight турнирига келолмаслиги юзасидан ташкилотчилар изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

ASIAN FIGHT халқаро спорт турнири ташкилотчилари томонидан “Бунёдкор” стадионида тезкор матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган Жан Клод Ван Дамм бетоблиги туфайли кела олмаслиги, унинг ўрнига эса бошқа юлдуз таклиф этилиши маълум қилинди. Бу меҳмон жанг санъати устаси Стивен Сигал эканлиги айтилди.

Ушбу хабар турнир рекламасидан ҳам тез ёйилди, турли фикрлар билдирилди. Салбий таъсири энг кучли бўлганлар изоҳлардан бири “бизникилар ўзи ниманиям эплайди?!” дегани бўлди.

Бу ҳақда тадбир ташкилотчилардан бири Қобулжон Аҳмедов ўз фикрини билдирди:

“Танқид қилиш, масхара қилиш жуда осон. Айниқса футболчиларимиздан кейин ҳамманинг ҳафсаласи пир бўлиб турибди. Юқоридаги салбий изоҳ ҳам балки шунинг ҳосилидир. Лекин бу бошқа масала. Аслида ASIAN FIGHT халқаро спорт турнирининг моҳияти нимада? Тушунинглар, бу – спорт турнири, концерт ёки цирк эмас. Бу турнир бизга нима беради? Ёки масалан, чипта сотиб олган одамга нима беради? Аксарият одам ўзи ва фарзанди учун чиптага буюртма бермоқда. Улар турнир моҳиятини тушунган одамлар. Ёшларимизни спортга қизиқтиради. Унда жанг қилаётган ўзбек ўғлонларига ўхшашни орзу қилади. Бу орзу-истак ўсмирларни ёмон иллатлардан – чекишдан, ичишдан, гиёҳвандликдан қайтаради. Ватан шаъни учун курашишни ўргатади. Ғолиб бўлиб, елкага ташланган байроқ билан рингда юриш таъмини ҳис қилади. Ота-оналар, яқинлари, халқини дуосини олиш қандайлигини кўради. Турнирда Ўзбекистон номидан рингга кўтариладиган йигитлар – бугунги кун қаҳрамонлари. Уларнинг ҳар бирида камида биттадан жаҳон чемпионлиги камари бор. Келгусида ҳам чемпионлик йўлидан кетишларига шубҳам йўқ.
Кечирасизлару, биз аллақандай тату фестивали ўтказаётганимиз йўқ. Шаҳват тарқатувчи хориж эстрадаси вакилларининг “ижоди”ни кўз-кўз қилмаяпмиз. Энг асосийси, маънавиятимиз ва эътиқодимиз илдизига болта урадиган “Оммавий маданият” унсурларини олиб келаётганимиз йўқ. Бизга ҳозир ғарбпараст, юқоридаги иллатларни севувчи одамларнинг ғийбати, ортиқча гап-сўзи эмас, балки юртни, спортни севувчи инсонларнинг чин маънода ёрдами керак. 
Чипталар арзон, “Истиқлол” санъат саройидаги исталган концерт чиптасидан қиммат эмас. Интернетда ўтирволиб, иғво тарқатиш осон. Ўша инсонлар асли турнирга бормайди ҳам. Бошқаларни ҳам боришдан қайтаради. Ван Дамм тасдиқловчи хат берди, видеомурожаат юборди, биз гонорарининг катта қисмини тўладик, авиабилетлар олдик. Лекин соғлиги ёмонлиги туфайли келолмади. Келмайди эмас, келолмайди. Монсон билан бирга бўлгани учун умумий шартномани бекор қилишга мажбур бўлдик. Лекин Ван Даммдан машҳурлиги кам бўлмаган Стивен Сигал келяпти. Биз қўлимиздан келганини қиляпмиз. Чипталар нархини имкон борича арзон қилдик, халқимизга қулайликлар яратиш умидидамиз. Лекин бир нарсани таъкидлашни истардимки, бу турнирга одамлар қайсидир меҳмонни кўриш учун эмас, балки ўзбек жангчиларини қўллаб-қувватлаш учун, спортни тарғиб қилиш учун, ёш авлодни соғлом қилиш учун, ватанпарварлигини синовдан ўтказиш учун боради. Менимча, шундай. Чипталар мажбурлаб сотилмаяпти!”
Манба: darakchi.uz
Киритилди: 10:40, 07.09.2017.
Ўқилди: 6208 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.