Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Марсело бош мураббий Тите ҳақида илиқ фикрларни айтди.
"Футболда қилишим керак бўлган яна бир иш қолди. Бразилия жаҳон чемпиони бўлиши керак, шуни ёзиб қўйинг. Тите билан Бразилияни дунё чўққисига қайтарамиз" - деди Марсело.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия сўнгги марта 2002 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди.