АПЛ 4-турида "Эвертон" ўз майдонида "Тоттенҳэм"ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида ютқазди.
Ўйиннинг охирида Уэйн Руни ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Бу эса футболчи учун АПЛдаги 100-сариқ карточка бўлди. Энди Руни бу кўрсаткич бўйича "Вест Бромвич" яримҳимоячиси Гарет Бэрридан (119) ортда бормоқда.
31 ёшли Руни Премьер-лигада 464 ўйин ўтказиб, 200та гол урган.