Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Германия мундиали юлдузлари допингдан фойдаланганмиди

Баҳо:
+ | -

Bombardir.ru сайти футбол оламида тақиқланган препаратлар хусусидаги янги можарони ёритди.

Аслида нима бўлганди?

Fancy Bears хакерлар гуруҳи футболдаги допингга оид мақолани эълон қилди. Унга кўра, Германияда бўлиб ўтган ЖЧда бир гуруҳ таниқли футболчиларда тақиқланган препаратлардан фойдаланиш рухсатномаси бўлган.

Допинг қабул қилган ўйин­чилар орасида Дирк Куйт (Голландия), Марио Гомес (Германия), Карлос Тевес, Хуан Себастьян Верон, Габриэль Ханйце ва Диего Милито (ҳаммаси Аргентина)ни учратиш мумкин. Умуман, 25 нафар футболчида шундай имтиёзлар бўлган. Бундан ташқари, Fancy Bears 2016 йили допинг назоратидан ўтолмаганлар рўйхатини ҳам эълон қилди.

У қандай гуруҳ?

Fancy Bears («Қитмир айиқлар») - кибержосуслар гуруҳи, 2004 йилдан буён фаолият юритади. Уни Россия махсус хизмати билан алоқадорликда ва уларнинг кўрсатмаларига асосан ҳаракат қилишда айблашмоқда. Гуруҳнинг шу кунларда эълон қилган баёнотидан қуйидагиларни билиш олиш мумкин: «Fancy Bears жамоаси турли манбалардан олинган футболга оид материалларни эълон қилади. Футболчи ва расмий маъмурлар бу спорт турининг допингдан холи эканлигини таъкидлашади. Биз шундай мазмундаги кўплаб асосларга эгамиз ва уларнинг бўҳтон эканини исботламоқчимиз. WADA ҳужжатлари билан танишиш орқали сиз 2015 йили 150 нафар футболчи допинг қабул қилмаганлигини билиб олишингиз мумкин. Ўтган йили бу рақам 200тага кўтарилди».

Яна нималарни билиш муҳим?

Эҳтимол, эълон қилинган сўнгги мақола WADA билан Fancy Bears ўртасидаги олишувнинг бир қисмидир. 2016 йилнинг августида WADA сайтига уюштирилган босқинчиликда айнан россиялик хакерлар гуруҳи айбланмоқда. Босқинчилик WADA Россияни давлат томонидан қўллаб туриладиган, спортчиларга тақиқланган препаратлардан фойдаланиш имконини берадиган тизимни ташкил этганини фош этувчи ҳисоботини эълон қилганидан кейин амалга оширилганди.

Яна бир муҳим факт

Fancy Bears ҳужжатларида 200 нафар спортчининг исм-шарифлари қайд этилган эмас. Фақат уларнинг 2016 йили допинг қабул қилганликлари кўрсатилган, холос.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:07, 10.09.2017.
Ўқилди: 7907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик