Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионатида эстафетачиларимизга аталган кун

Баҳо:
+ | -

Маълумки, шу кунларда пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида IX Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. 

Эътиборлиси, уч кунлик мусобақаларнинг якунига кўра, мамлакатимиз спортчилари жами 11 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза медалига сазовор бўлди.

Учинчи кун бўлиб ўтган мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини терма жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйди.

Спортчиларимиз томонидан қўлга киритилган 4 та олтин медалнинг учтаси эстафета баҳсларида эришилди.

Жумладан, 4 бор 100 метр масофага комплекс усулда ўтказилган эстафета баҳсларида ўсмирлар ўртасидаги мусобақада ҳам, қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳам ҳамюртларимиз биринчи ўринни эгаллашди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Владислав Мустафин, Хуршид Турсунов, Артем Козлюк ва Данил Букиндан иборат квартет биринчи бўлиб марра чизиғига етиб келган бўлса, Мафтунабону Тўхтасинова, Алёна Томина, Шоҳсанам Тошпўлатова ҳамда Алёна Васильевадан иборат жамоамизга ҳам тенг келадиган рақиб бўлмади.

Ҳамюртларимиз, шунингдек, 4 бор 100 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича микст баҳсларида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди. Ушбу мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Алёна Томина, Мафтунабону Тўхтасинова, Данил Тулупов ва Алексей Тарасенкодан ибоарт тўртлик олтин медаль соҳиби бўлди.

Тўртинчи олтин медалга 50 метр масофага эркин усулда сузишда Хуршид Турсунов сазовор бўлди. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда, шунингдек, Фотима Амилова 200 метрга брасс усулида сузишда кумуш, 50 метрга эркин усулда сузишда Алексей Тарасенко, 100 метр масофага эркин усулда сузишда Алёна Томина ҳамда 50 метрга брасс усулида сузишда Алексей Сидорчук бронза медаллари билан тақдирланишди.

Бугун сув спорти турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Мусобақалар давом этмоқда.

Манба: uzbekistan24.uz
Киритилди: 17:03, 11.09.2017.
Ўқилди: 3775 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик