«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу бош мураббий Эрнесто Вальверде ишига баҳо берди.
«Вальверде – биз танлаган мутахассис. У ақлли ва ўзининг услубига эга мураббий. Биз унга тўлиқ ишонч билдирамиз, бунга асосимиз бор. Унинг ишидан мамнунмиз.
Жамоа чемпионатда яхши старт олди. Биз хотиржаммиз. Аммо олдинда ҳали қиладиган ишимиз кўп», - деди мулозим Marca хабарида.