«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 1-тури доирасида бўлиб ўтган ўйинда АПОЭЛ дарвозасига 2та гол урди. Ўйиндан кейин португалиялик футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ўз уйимизда ўйнаётганимиз учун Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлашни истадик. Назаримда, яхши ўйнадик. Бизга қарши ҳимояда ўйнайдиган жамоа қарши туришини билардик. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо якунда ижобий натижани қўлга киритдик. Бундан хурсандман.
Майдонга қайтганимдан хурсандман. Чемпионлар лигаси — ўзига хос мусобақа. Бу турнирда иштирок этиш ва голлар уриш мен учун муҳим аҳамиятга эга. Жамоага ёрдам берганимдан хурсандман.
Албатта, биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаймиз. Бу «Реал»нинг мусобақаси ва биз унда яна ғолибликни қўлга киритишни истаймиз», — деди Роналду.