Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сервер Жепаров: "Вақти келиб, гол ҳам, сальто ҳам бўлади"

Баҳо:
+ | -

"Даракчи" газетасининг "10 қалтис савол" лойиҳаси меҳмони Ўзбекистон миллий терма жамоа­си футболчиси, Ўзбекистон кубоги соҳиби, Ўзбекистон чемпиони, Осиёда икки карра йилнинг энг яхши футболчиси Сервер ЖЕПАРОВ...

— Терма жа­­моамиз Жа­ҳон чемпиона­ти саралаш бос­қичларида суст ўйин намойиш этаётганига сабаб нима?

— Бу борада ҳали аниқ қарорлар чиқаришга ва хулоса қилишга эрта. Олдинда учта ўйин бор ва Жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятимиз етарли, деб ўйлайман.

— Сизнингча, ўзингиз ўйнаган қайси жамоалар (хориж клуб­лари ҳам)нинг мураббийи услуби бўйича энг кучли?

— Алоҳида кимнидир таъкидлолмайман. Боиси ҳар бир мураббийнинг ўз услуби ва ёндашуви бор. Энг муҳими, бу услуб, ёндашувлар етарлича натижаларни беряпти.

— Агар сиз терма жамоа мураббийи бўлганингизда, кимларни жамоага жалб қилган бўлардингиз? Уч нафар футболчини санаб ўтсангиз...

— Уч нафар футболчини санаб ўтолмайман. Айта олишим мумкин бўлгани, айни дамда жисмоний тайёргарликка эга бўлган, майдонга тушиш истаги бор футболчиларни чақирган бўлардим.

— Ҳозир Ўзбекистонда “Барселона” ва “Реал” жамоалари мухлислари кўпайган. Сиз бу жамоа­ларнинг қайси бирига ишқибозлик қиласиз ва нега?

— (Кулади) “Барселона” жамоа­сига, чунки уларнинг ўйин услуби ёқади.

— Дунё футболи “юл­дуз"­лари нафақат ўйини билан, балки хайр-саховати билан ҳам машҳур. Бизда ҳам шундай футболчилар борми?

— Балки бордир. Ўзимга келсак, ҳали бундай саховатга қўл уриб улгурганимча йўқ.

— Карьерангизни тугатсангиз нима билан шуғулланасиз: футбол мураббийи, футбол “скаут”и, футбол томошабини?

— Аниқ томошабин бўлмайман (мириқиб кулади)! Мураббий ё футбол “скаут”и бўлиш ҳақида ҳали аниқ тўхтамга келганимча йўқ.

— Телеграмингизга “Иккиюзламачи одамларни ёқтирмайман, қайси бири асли эканини билмайсан”, деган афоризм жойлагансиз. Иккиюзламачилардан кўп куйганмисиз, дейман?

— (Хўрсиниб) Минг афсуски, ундайлар жудаям кўп... Атрофимдагиларнинг иккиюзламачилигини билганим заҳоти, дарҳол улар билан алоқани тўхтатаман.

— Гол урганда сальто қилардингиз. Ҳозир гол ҳам йўқ, сальто ҳам...

— Демак, ҳозир шундай вақт. Лекин вақти келиб, бари яхши томонга ўзгаради ва сиз санаб ўтган гол ҳам, сальто ҳам бўлади (кулади)!

— Қизиқчи­ларимиз футболни асосий мавзуга айлантирганига жавобан, "танқид “тош”ларини оти­шига имкон яратган ўзимиз", деган фикр бўладими ё жаҳлингиз чиқадими?

— Юмор ҳамма вақт фойдали. Муҳими, юморга юмор билан муносабатда бўлиш керак (кулади). Чунки тўғри қилинган танқид ҳар доим ижобий натижа беради!

Махсус савол:

Алишер Узоқов, актёр: — Сервер, сизни жудаям ҳурмат қиламан. Сизни “Арсенал” жамоа­сининг футболчиси Месут Ўзилга ўхшатаман. Месутда жисмоний тайёргарлик жуда ёмон ва майдон марказида тўп учун курашмайди. Сизда ҳам шу камчиликлар бор, нега бунга эътибор бермайсиз?

— (Мириқиб кулади) Мени ўзгартиришмоқчими?! Ажойиб савол. Ҳатто нима деб жавоб беришни ҳам билмайман.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 19:20, 14.09.2017.
Ўқилди: 8422 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.